Боксчиларимиз Испанияда ғалабали юришини бошлади!

Кечадан бошлаб, Испанияда бокс бўйича "Boxam" халқаро турнири старт олди. Маълумки, унда Ўзбекистон терма жамоаси кучли таркиб билан иштирок этмоқда. Дастлабки, куни 4 нафар вакилимиз рингга кўтарилди ва унда вакилларимизнинг барчаси ғалаба қозонди. 

-63,5 кг Руслан Абдуллаев - Дуарте Давид (Португалия) 5:0

-71 кг Ҳавасбек Асадуллаев - Cавалларо Сальваторе (Италия) 5:0

-71 кг Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Нистреану Марcел (Руминия) 5:0

-80 кг Жасурбек Йўлдошев - Эркин Адйлбек Уулу (Қирғизистон) 5:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!