Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Боксчиларимиз Россияда ғолиб бўлди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Икки боксчимиз халқаро турнир ғолиби бўлди

Россияда ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтган бокс бўйича анъанавий халқаро турнирда мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Арманистон ҳамда Польшадан келган чарм қўлқоп усталари ўзаро рақобатлашди.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини Фазлиддин Эркинбоев ва Нурмуҳаммад Исматуллаев муносиб ҳимоя қилди.

Вазни 50 килограммгача бўлгна Фазлиддин сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида россиялик Никита Аверинни техник нокаутга учратди ва олтин медал билан тақдирланди.

Шунингдек, 64 килограммгача вазнда шоҳсупага кўтарилган Нурмуҳаммад эса мезбонлар вакили Кирил Казаковни 5:0 ҳисобида финал босқичида таслим қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Лимар Миналиев мазкур турнирда ҳакам сифатида иштирок этди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ