Боксчиларимиз Таиландга учиб кетишди

  • 13 апрель, 2019, 09:45
  • 1
  • Бокс

Мусобақада қитъамизнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган етакчи чарм қўлқоп усталари иштирок этишади. Бугун эрта тонгда чемпионатда иштирок этувчи бокчиларимиз Бангкокка йўл олишди. Бу ҳақда Бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигида қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:

- 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
- 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов
- 56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
- 60 кг: Шукуржон Раҳимов
- 64 кг: Шунқор Абдурасулов
- 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров
- 75 кг: Исроил Мадримов
- 81 кг: Дилшодбек Рўзматов
- 91 кг: Санжар Турсунов
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов

Бош мураббий: Марат Қурбанов.

Аёллар:

- 48 кг: Фотима Турсунбоева
- 51 кг: Фарангиз Ҳошимова
- 57 кг: Ёдгорой Мирзаева
- 60 кг: Райхона Қодирова
- 64 кг: Мафтуна Мелиева
- 69 кг: Шаҳноза Юнусова
- 75 кг: Мавлуда Мавлонова
- 81 кг: Эъзоза Мелиева

Катта мураббий: Лочин Қўчқоров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
дилик
13/04/2019 13:42
Омад йор булсин 10 тадан 10 олтин кутамиз