Боксчиларимиз йиғинга киришди

  • 16 сентябрь, 2020, 23:09
  • 0
  • Бокс

Пандемиядан сўнг, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси вакиллари тўлиқ ўқув-машғулотларни бошлаб юборишди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Бир неча кун олдин, карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда икки тоифадаги терма жамоаларимиз, эркаклар ва аёллар тўлиқ ва сифатли ўқув-машғулот йиғинларини бошлашди. Мазкур йиғинни ташкил этиш учун Ўзбекистон бокс федерацияси санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилиш чоралари кўрилган. Йиғин олдидан боксчиларимиз Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишди.

Айни пайтда бош мураббий Марат Қурбонов бошчилигида чарм қўлқоп усталаримиз белгиланган режа бўйича машғулотларни бошлаб юборишган. Йиғин Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги Янгиобод ўқув базасида ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!