Боксчиларимизнинг рақиблари эълон қилинди!
Javohir Malikov
14 ноябрь куни Ар-Риёд шаҳрида "ZUFFA BOXING 13" турнири ўтказилади
14 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида "ZUFFA BOXING 13" турнири бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, оқшом кардидан икки нафар боксчимизнинг ҳам жанглари ўрин олган. Мазкур кечада вакилимиз Жаҳонгир Зокиров канадалик Брандон Колонтониога қарши рингга кўтарилса, Рахматулло Бойматов ганалик Моро Канла билан баҳс олиб боради.

Изоҳлар (0)