
Боксчимиз Мэнни Пакьяонинг юртдошини синовдан ўтказади
Ярим енгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар, ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов рингга қайтмоқда.
У 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида "Top Rank" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида иштирок этади. Холматовга ўша куни филиппинлик боксчи Жейсон Каной рақиблик қилади.
Ҳамюртимиз ҳозирда мазкур жанг учун АҚШнинг Калифорния штати, Индио шаҳрида Бектемир Мелиқўзиев, Муроджон Аҳмадалиев каби ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари билан бирга тайёргарлик олиб бормоқда.
Маълумот учун, Отабек Холматов фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 12 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини ўтган йилнинг март ойида вакант бўлиб турган WBA камари учун Раймонд Фордга қарши ўтказиб, имкониятни бой берганди. Таққослаш учун, Каной ҳисобида эса 30 ғалаба, 12 мағлубият ва 2 та дуранг бор.
Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.
Фикрлар