Боку "Катта Дубулға" турнирида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди

16-18 февраль кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтади. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун йирик рейтинг очколарини тақдим этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади.

Мураббийлар штабининг қарорига кўра, турнирда йигитларимиз иккинчи таркиб билан иштирок этади. Қизларимиз эса асосий таркибда Бокуга йўл олишади. Озарбайжонда курашадиган спортчиларимиз билан танишинг:

Эркаклар:
-60 кг: Достон Рўзиев
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев
-73 кг: Обидхон Нўъмонов
-81 кг: Нурбек Муртозоев
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев
-100 кг: Рустам Шораҳматов
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев

Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова
-63 кг: Севинч Исоқова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Рината Илматова
+78 кг: Фотима Қурамбоева

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!