Бўлди, Салоҳ “Ливерпуль”дан кетади!
“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги муваффақиятларида муҳим роль ўйнаб келган тўпурар Муҳаммад Салоҳ катта эҳтимол билан келаси ёзда клубни тарк этади.
Мисрлик ҳужумчи олида икки эҳтимолий йўналиш борлиги айтилмоқда.
Икки ойдан ортиқ вақт олдин Салоҳ асосий таркибга киритилмаганидан норози бўлиб, ғазаб билан интервью берган ва бош мураббий Арне Слот билан “муносабатлар қолмаганини” айтган эди.
Африка Миллатлари кубогидан қайтгач, Салоҳ яна мунтазам ўйнай бошлади, аммо ҳозир у Премьер-лигада голсиз сериясига барҳам бера олмаяпти.
BBC маълумотига кўра, ёзда Салоҳнинг кетиш эҳтимоли ортиб бормоқда. “Ливерпуль” уни 2027 йилда эркин агент сифатида йўқотишни истамайди.
Салоҳ олдида Саудия Арабистони ва АҚШ варианти бор. Манбага кўра, 33 ёшли тўпурарнинг ўзи ҳам “Ливерпуль”даги фаолияти якунга яқинлашганини англаб турибди ва буёғига имкони борича мавсумни юқори даражада тугатиши муҳим аҳамият касб этади.
Фикрлар