Бўлди тамом! Мбаппе ўзига бошқа жамоа танлади

  • 14 Jun 18:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Карим Бенземанинг кутилмаганда “Реал”ни тарк этиб, Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоасига ўтгани Килиан Мбаппе атрофидаги вазиятни тубдан ўзгартириб юборди.

Айниқса, 24 ёшли ҳужумчи ПСЖ раҳбариятига келаси йил шартномани яна бир йилга узайтириш имконидан фойдаланмаслигини айтгани вазиятни  издан чиқарди.

Қимматбаҳо футболчини бепул кетиб қолишига тўсқинлик қилиш учун парижликлар Мбаппега икки талаб –  шартномани узайтириш ёки ёзда клубни тарк этишни қўйди.

Мутасаддилар Мбаппени бошқа клубларга таклиф қилаётгани ҳақида хабар тарқала бошлади.

Le Parisien нашрининг таъкидлашича, Мбаппе ёзда клубдан кетадиган бўлса фақат “Реал” сафига қўшилишга қарор қилган. У бошқа клублар таклифини кўриб  чиқмайди.

Comments

You must be logged in to commet!