Болгарияда мураббий ҳакам олдида тиз чўкди (видео)
Ads

Болгария чемпионати 18-туридан ўрин олган Софиянинг ЦСКА ва Разграднинг "Лудогорец" жамоалари  ўртасидаги ўйин вақтида қизиқ бир вазият содир бўлди.

Учрашувнинг 90-дақиқасида, ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда ҳакам меҳмон жамоа футболчиси Сисиньони майдондан четлатди ва асосий вақтга икки дақиқа қўшиб берди.

"Армиячилар" устози Нестор эль Маэстро икки дақиқа кам эканлигини ва кўпроқ вақт қўшишни ҳакамдан ўтиниб сўради, аммо ҳакам ўз қарорин ўзгартирмади ва учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди.