Болгариялик боксчини енган Шаҳобиддин Зоиров жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди

  • 18 сентябрь, 2019, 15:34
  • 2
  • Бокс

Россиянинг Екатеринберг шаҳри мезбонлик қилаётган Бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида муҳим беллашувлар бошланмоқда.

Ҳозиргина -52 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз, олимпиада чемпиони Шаҳодиббин Зоиров ва болгариялик Даниель Асенов ўртасидаги жанг ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган учрашувда боксчимиз муҳим ғалабани қўлга киритди ва ярим финал йўлланмасини нақд қилди.

Эслатиб ўтамиз, Зоиров кеча нимчорак финалда қирғзистонлик Азат Усеналиевни мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Hakimbek Odiljonov
18/09/2019 21:55
Shu boks tomosha qilsam mazza qilamanda qandaydur g‘urur, iftixor tuyg‘ulari paydo bo‘lib ketadi.
"5 sentabr"(futbol) voqealarini esimdan chiqib ketadi.Shularni ko‘rib hamma bokschimizga omad.
&
Фан
18/09/2019 16:34
Баракалла Шахобиддин!-шундай давом этгин. Хозиргина УзрепортТВ дан жонли равишда олиб курсатилди.
Колган чикиши кутилаётган боксчиларимизга хам факат ГАЛАБА козонишларини тилаб коламиз.