Бонуччи: “Арсенал” билан ўйинда “Милан”га жасорат етишмади
Ads

 

“Милан” жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи “Арсенал”га қарши (0:2) кечган Европа Лигаси нимчорак финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрини билдирди.

“Биринчи бўлимни яхши бошлай олмадик, аммо бу футболчилар учун тажриба бўлди. Жавоб ўйинда хатони тўғирлаш қийин бўлади, аммо умидни сўндириш керак эмас. Лондонга иккинчи бўлимдаги руҳият билан тушсак, барчаси ўхшайди.

Менинг фикримча, “Милан”га бугун жасорат етишмади. Танаффусдан кейин яхшироқ ўйнадик, бироқ Уэлбекка хатоларимиздан фойдаланиш имконини бердик. Мен ҳам оддий хатоларга йўл қўйдим. Иккита кераксиз гол ўтказдик”, – деди италиялик ҳимоячи.