Бонуччи: Бу ўйин биз учун кислород каби муҳим

Италия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Леонардо Бонуччи жамоасининг УЕФА Миллатлар лигасидаги амбициялари ҳақида гапирди.

“Миллий терма жамоа учун ушбу ўйинни кислородга қиёслаш мумкин. Мен ўз мамлакатим рангларини ҳимоя қилишни яхши кўраман. Жамоамиз бу совринни қўлга киритиш учун муносиб эканимизни кўрсатишни истамоқда”, — деди футболчи УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.

Италия терма жамоаси Миллатлар лигасининг ярим финал учрашувида Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс бугун 15 июнь куни бўлиб ўтад. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жуфтлик ғолибини финалда Нидерландияни мағлубиятга учратган Хорватия терма жамоаси кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!