БОООМ! Бектемир Мелиқўзиев Габриэль Росадога қарши реванш жангини ўтказади

  • 4 апрель, 2023, 04:11
  • 1
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини 22 апрель куни, АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида жойлашган "T-Mobile" аренасида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ўтказади. 

Ушбу оқшомда унга ўзининг эски таниши - Габриэль Росадо рақиблик қилади. 

2021 йилда бу икки боксчи ўзро тўқнаш келган ва унда Росадо муддатидан олдин ғалаба қозонган эди. Бу сафар Мелиқўзиев ундан реванш олишга ҳаракат қилади. 

Эслатиб ўтамиз, кечанинг марказий баҳсида енгил вазн тоифасидаги бокс юлдузлари Жервонта Девис ва Райан Гарсия ўзаро тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
04/04/2023 18:22
Зўр янгилик