Бора Милутинович: Россиянинг катта қисми Осиёда жойлашган
Сербиялик машҳур мутахассис Бора Милутинович Россиянинг УЕФАдан чиқиб, Осиё Конфедерациясига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
- Қатарда яшовчи ва Осиё футболини мукаммал биладиган инсон сифатида айтинг-чи, Россия Осиёга ўтиши керакми? Бу масала ҳозир мамлакатда кенг муҳокама қилинмоқда.
- Гап шундаки, улар шу орқали қандайдир мақсадларга эришишни кўзлашмоқда. Аммо Россиянинг катта қисми Осиёда жойлашганини ҳам унутмаслик лозим. Бу ҳатто бутун Австралиядан ҳам каттароқ ҳудудни ташкил қилади. Шундай экан, омад тилаймиз!
- Сизнингча, бу қадам Россия футболига кириб келган халқаро ўйинлардан четлатилиши билан боғлиқ вазиятда ёрдам бериши мумкинми?
- Билмайман. Ҳар бир инсон Жаҳон чемпионатига боришни орзу қилади ва раҳбарлар у ерга боришнинг энг яхши эчимини қидирмоқда. Бундай воқеалар содир бўлгани жуда ачинарли.
Маълумот учун, Бора Милутинович мураббийлик фаолияти давомида Хитой (2000-2002) ва Ироқ (2009-2010) каби Осиё терма жамоаларини бошқарган.
Фикрлар