"Боруссия" футболчиси бехосдан ўзини ёмон ҳис қилди ва майдондан тўғри шифохонага жўнатилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бундеслига клуби маълумотига кўра, дортмундлик "Боруссия" ярим ҳимоячиси Константинос Карецас Испаниянинг "Вильярреал" жамоасига қарши Чемпионлар лигаси учрашуви вақтида қон айланиши билан боғлиқ муаммолар туфайли шошилинч равишда шифохонага етказилгани ҳақида клубнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берилган.

Сешанба куни ўтказилган учрашувда "Боруссия" ўз майдонида "Вильярреал"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи тайм ўртасида Карецас ўзини ёмон ҳис қила бошлаб, захира ўриндиғига яқинлашиб, алмаштиришни сўради. Ортидан оғир нафас олган ҳолда газонга ётиб қолди. Унга дарҳол бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва у 27-дақиқада алмаштирилди.

"Константинос Карецас қон айланиши билан боғлиқ муаммолар сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Ҳозирги шароитда унинг аҳволи барқарор, ўзини нисбатан яхши ҳис қилмоқда. У қўшимча текширувлар ўтказиш учун шифохонага олиб кетилмоқда", – дейилади "Боруссия" баёнотида.

Тиббий мутахассислар таъкидлашича, қон айланиши бузилишида бош айланиши, қўл-оёқларда уйишиш, кучли чарчоқ, юрак уриши тезлашиши ва кўз олди қоронғилашиши каби аломатлар кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатлар, одатда, қон босими кескин тушиб кетганда юзага келади, натижада мия етарли миқдорда кислород олмай қолади.

18 ёшли Константинос Карецас август ойида Бельгиянинг "Генк" клубидан "Боруссия" сафига қўшилган. У дортмундликлар таркибида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда бешта ўйин ўтказишга улгурди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг трансфери 30 миллион евро атрофида баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!