«Боруссия» Ковач бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Боруссия» (Дортмунд) раҳбарияти жамоа бош мураббийи Нико Ковач фаолиятидан мамнун. Томонлар яқинда музокаралар ўтказиб, янги меҳнат шартномаси бўйича келишувга эришгани ҳақида BILD нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, 54 ёшли мутахассиснинг клуб билан ҳамкорлиги 2029 йилнинг ўрталаригача узайтирилади. Ҳозирги амалдаги шартнома эса 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган эди.

Германия чемпионатида тўрт тур ортида қолган бир пайтда дортмундликлар 12 очко тўплаб, мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа асосий рақибларидан бири бўлган мюнхенлик «Бавария»дан икки очкога олдинда бормоқда.

Нико Ковач шогирдларининг навбатдаги учрашуви Бундеслига доира ўз майдонида бўлиб ўтади. «Боруссия» 9 октябрь куни бременлик «Вердер»ни қабул қилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!