"Боруссия" Холанд билан хайрлашишга тайёр

“Боруссия” раҳбарияти Эрлинг Холандни сотиб юборишга тайёргарлик кўрмоқда. Дортмундликлар ҳозирдан норвегиялик тўпурарнинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчиларни қидира бошлади.

Бундеслига вакили жорий мавсумда кўп гол ураётган икки форвардни нишонга олди. Улардан бири “Аякс” ҳужумчиси Себастьян Алле Нидерданлия чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасида ўнтадан гол уриб, қатор клублар эътиборини ўзига тортди.

Иккинчи номзод Бунеслига тўпурарлар пойгасида “Бавария” вакили Роберт Левандовски билан рақобатлашаётган Патрик Шикдир. “Байер”  шарафини ҳимоя қилаётган чехиялик ҳужумчи 14 та учрашувда 16 та гол урди ва жамоасининг тўртинчи ўринда боришига муносиб ҳисса қўшяпти.

Эрлинг Холанд эса Дортмундга келганидан буён “Боруссия” сафида 75 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини жами 76 марта ишғол қилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!