Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

“Боруссия” юлдузларсиз қолди

Улар жамоага ёрдам беролмайди

Бундеслиганинг энг муҳим палласида Менхенгладбахнинг “Боруссия”чи бирданига икки асосий ҳужумчисидан айрилди.

Клуб раҳбарияти жамоа юлдузлари - Маркус Тюрам ва Алассан Плеа жароҳат туфайли жорий мавсумда майдонга туша олмаслигини тасдиқлади. Тюрам жарроҳлик столига етиши керак. Плеа ҳам сўнгги иккита ўйинга тиклана олмайди.

Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун “Байер” билан рақобатлашаётган “Боруссия”нинг ҳар икки ҳужумчиси жорий мавсумда 10 тадан гол урган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ