
Бош мураббий нега Мессини таркибдан чиқарганини айтди
МЛС чемпионатининг навбатдаги турида “Интер Майами” сафар учрашувида “Хьюстон Динамо” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу ғалабада майамиликларнинг асосий юлдузи Лионель Месси иштирок этмади. Аргентиналик юлдузнинг нега таркибга киритилмаганига жамоа бош мураббийи Хавьер Маскерона изоҳ берди.
- Мессининг ўйнамаслиги ҳақида ўзи билан гаплашганмиз. Мен бир гапни ҳар доим такрорлайман, футбол оламда ўз танасини Леодан яхши тушунадиган бирорта футболчи йўқ. Олти кунда учта ўйин ўтказганидан кейин биз унга дам беришга қарор қилдик. Чунки сафар учрашувига етиб бориш 2,5-3 соат вақтни оларди, - деди Хавьер Маскерано.
2023 йилдан бери “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Месси янги мавсумда барча турнирларда уч маротаба майдонга тушиб, иккитадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 31 декабрига қадар давом этади.
Фикрлар