Асосий мазмунга ўтиш

Бош соврин учун устоз ва шогирд ўзаро беллашади

Изоҳлар: 0

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳри мезбонлик қилган "BNP Paribas Open - 2917" мусобақасининг бош соврини учун Швейцариянинг икки теннисчиси - Станислас Вавринка ва Рожер Федерер ўзаро рақобатлашадиган бўлди.

Мукофот жамғармаси 7 913 405 АҚШ доллари бўлган турнирнинг ярим финалида Станислас Вавринка испаниялик рақиби Пабло Карреньо-Бустани қийинчиликсиз 6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Рожер Федерер эса мезбонларнинг ярим финалга етиб келган ягона вакили Жек Сокка ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:1, 7:6

Энди финал баҳсида тажрибали Федерер шиддатли ўйин намойиш этадиган Вавринкага қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ