Бош вазир: Умид қиламанки, тез орада футбол қайтади

Испания бош вазири Педро Санчес миллий чемпионатни тезроқ тикланишига умид қилмоқда. Бу ҳақда TMW хабар берди.

- Умид қиламанки, тез орада футбол қайтади. Лига ва федерация бир қарорга келиши керак. Айни пайтда бизда чемпионатни якунлаб қўйишга ишонч бор, - деди мамлакат бош вазири.

Ла Лигада 27-тур ўйинлари 8 март куни якунланган. 10 мартда эса 24-турдан қолдирилган битта учрашув ўтказилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!