Бошланди! "Барселона" ЕЧЛдан бир неча йилга четлаштирилиши мумкин
Кечагина Европа судида ғолиб чиққан лойиҳа эагаларидан бири ҳисобланган "Барселона" учун қора кунлар бошланмоқда.
"Welt" нашри хабар беришича, каталонияликлар молиявий фейр-плей қоидаларини бузганлиги сабабли ЕЧЛдан бир неча йилга четлаштирилиши мумкин, лекин клуб бу мавсумни тугатиб олиш имкониятга эга бўлади.
"Барса" икки йил деганда энди Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан чиқа олди ва нимчорак финалда "Наполи"га тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА ҳеч қайси клубга Суперлига борасида санкция қўллай олмайди. Аммо ҳали битта ҳам жамоа ушбу турнирда иштирок этиш учун расмий ариза топширмаган. Ҳозирча чемпионат иштирокчилари "Барса" ва "Реал"дир.
Фикрлар