“Брайтон” манчестерликларни “йиғлатиб” кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия лигаси кубогининг 2026/2027 йилги мавсуми 1/16 финалидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ва “Брайтон энд Хоув Альбион” ўртасидаги учрашув кутилмаган натижа билан якунланди.

Баҳс Манчестердаги “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув мезбонлар учун муваффақиятли бошланган эди. 8-дақиқада ҳужумчи Ши Лэйси ҳисобни очди. Атиги икки дақиқадан кейин манчестерликларнинг устунлигини ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт икки карра оширди.

45+1-дақиқада «Брайтон” ҳужумчиси Харалампос Костулас ҳисобдаги фарқни битта голга қисқартирди. 65-дақиқада Паскаль Грос ҳисобни тенглаштирди. 69-дақиқада меҳмонлар жамоаси ярим ҳимоячиси Максим Де Кёйпер ғалаба голини урди.

Шу тариқа, “Брайтон” Англия Лига кубогининг кейинги босқичига йўл олди, “Манчестер Юнайтед” эса мусобақани тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!