Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Бразилия - Германия: Матнли трансляция

Саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари! Олимпия ўйинлари футбол баҳслари 1-туридан ўрин олган Бразилия - Германия учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+5
    swist

    Учрашув ўз якунига етди. Бразилия Германияни 4 - 2 ҳисобида таслим этди.

  • 90+5
    goal

    Паулиньо қарши ҳужумда "жазолади"! Рейнардан ассист

  • 90+5

    Маттеус 4 вазиятни "расво" қилди. Кунья бирга-бирдан фойдалана олмади

  • 90+5

    Бразилия тўпни тўлиқ рақиб майдонига кўчирди. Рейнар бурчак олдида тўпни ушлаб турибди

  • 90+5

    Германия сўнгги хужумни тайёрламоқда

  • 90+5

    Немецлар мўжиза намойиш этадими? Бунинг учун уларда 5 дақиқа бор

  • 90
    swist

    Асосий вақт якунланди. Рефери 5 дақиқа қўшиб берди

  • 88

    Германия катта куч билан олдинга ўтмоқда. Бразилия прессингни оширмоқда

  • 88

    Луизнинг зарбаси ўхшамади

  • 87

    Малкомга қўполлик ишлатилди. Бразилия Стандарт вазиятга эга бўлмоқда

  • 86

    Бир киши кам бўлиб ҳаракат қилаётган Германия ҳисобни 2 - 3 кўринишга олиб келди.Бразилия темпни оширди

  • 85
    yellow

    Хенрикс сариқ карточка "ишлаб олди"

  • 84
    goal

    Германия хисобни қисқартирди. Аксе умид учқунларини уйғотмоқда. Стандарт вазиятдан немецлар ҳисобни қисқартирди

  • 83
    yellow

    Тохер бутун майдонии босиб ўтди. Уни Дуглас Луис тўхтатиб қолди.

  • 80
    subs

    Стач ўрнини Кевин егаллади. Германия ҳисобни йириклашиб кетишини истамаяпти

  • 79

    Бразилия Германияни Мюллер дарвозаси олдида кутиб олмоқда

  • 79

    Германия 10 киши бўлиб қолгач тақдирга тан берди. Немецлар кучни тежашни бошлаб юборди

  • 78

    Рейнар тўпга ета олмади. Узатма яхши чиққан эди

  • 77

    Аксе Луизга нисбатан қўполлик ишлатди

  • 76

    Хакамга ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг алоқа воситаси қайта созланди

  • 75

    Бразилия жуда қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади! Рейнар ҳисобни йириклаштириши мумкин эди

  • 73
    subs

    Антони ва Ришарилсон майдонни тарк этди. Рейнар ва Паулиньо "жангга" қўшилди

  • 72

    Германия ўйинни рақиб жарима майдончасига кўчирди

  • 71

    Бразилия жарима майдончаси ташқарисидан хавли зарба йўллади! Малком жуда фаол

  • 67
    subs

    Рихтер ўрнини Левенга бўшатиб берди

  • 67
    subs

    Крузе ўрнига Аксе майдонга тушда

  • 66
    subs

    Бразилия бир киши кўп бўлиб харакат қилмоқда. Захирадан Малком майдонга тушди

  • 62
    red

    Арнолд учун бугунги ўйин тугади

  • 60
    offside

    Макс Крузе вазиятдан илгарилаб кетди

  • 59

    Бразилия иккита қулай вазиятни кўкка совурди. Германия ўзига келмоқда

  • 58
    yellow

    Антон Стак Ришарилсонга нисбатан қўполлик ишлатди

  • 58

    Германия прессингни оширмоқда, Бразилия совуққон харакат қилмоқда

  • 55
    goal

    11 рақамдаги Амири ўз мақсадига етди! Ҳисоб қисқарди 3 - 1

  • 55

    Дани Алвезнинг узатмасини Мюллер ушлаб олди. Немецлар дарвозабони яхши ўйнамоқда

  • 54

    Кунья узатган пасни Клаудиньо осмонга равона қилди. Бразилия тўлиқ қарши хужумга ўтди

  • 52

    Германия 3 ҳимоячи билан 2 бўлимни бошлади. Дани Алвез жамоадошларини фаолроқ бўлишга чорлаяпти

  • 52

    Маттеус Кунья 3-имкониятни қўлдан бой берди! Пеналтини аниқ амалга ошира олмаган хужумчига "кўз теккан" шекилли)

  • 50

    Бразилия йулай вазиятни қўлдан бой берди. Куньянинг зарбасига аниқлик етишмади

  • 47
    corner

    Германия бурчак тўпидан фойдалана олмади. Немецлар иккинчи бўлимни фаол бошлади

  • 46
    swist

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45+3
    swist

    Биринчи бўлим ўз якунига етди. 3 - 0 Бразилия Германияга имкон қолдирмаяпти. иккинчи бўлимни кутамиз!

  • 45+3
    no_goal

    Кунья 11 метрдан унумли фойдалана олмади. Дарвозабон вазиятни ҳал қилди

  • 45
    penalty

    Германия ўз жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнади

  • 44

    Германия ўйинни ўз қўлига олди. Қанотлардан хужум уюуштиришга уринмоқда, аммо Бразилия бехато ҳимояланяпти

  • 42

    Клаудиньо қанотдаги курашда ғолиб чиқди ва тўпни Бразилияга олиб берди. Германия жуда бўш тайм ўтказмоқда

  • 40

    Майдон марказини Германия ўз қўлига олмоқда

  • 39
    corner

    Германия бурчакдан тўпни 2 бор етказиб берди, уруниш омадсиз чиқди

  • 38

    Дани Алвез аутдан тўпни ташлаб берди. Сардор жуда фаол!

  • 36
    yellow

    Максимилиан Арнолдга сариқ карточка кўрсатилди! Ришарилсонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 34

    Арнолдга қарши қополлик ишлатилди. Амири Бразилия жарима майдончаси атрофида фаол

  • 33
    corner

    Ришарилсон 4-голни киритиш имкониятидан фойдалана олмади. Бразилия бурчак тўпи тепади

  • 29
    goal

    Арнолднинг узатмасини Бразилия бартараф этди. Бразилия прессигдан чиқиб кетди ва 3 голни урмоқда!!! Ришарилсон!!! уни бугун тўхтатиб бўлмаяпти! Маттеусда ассисит!

  • 27

    Германия бурчак тўпи олдида хавли стандартга эга бўлди

  • 25
    yellow

    Амос Пипьер сариқ карточкага лойиқ кўрилди

  • 25

    Амири немецларнинг илк вазиятини яратди! Бразилия кипери яхши ўйнади

  • 23

    Германиянинг хужумлари майдон марказида тўхтатилди! Дани Алвез майдонда ажралиб турибди!

  • 22
    goal

    Ришарилсон 2-голни киритмоқда! Гильермо супер пасни ижро этди! Бразилия хазиллашмаяпти

  • 17

    Бразилия асосан қанотлардан унумли фойдаланишга уринмоқда

  • 14

    Ришарилсон жуда қулай вазиятни кўкка совурди! Мйуллер супер сейвни ижро этди

  • 10

    Ўйин темпи тушиб кетди! Бразилия қанотларни ишга солмоқда

  • 7
    goal

    Ришарилсоооооон!!!!!! Эвертон форварди бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди. Унга узатмани 11 рақамдаги жамоадоши етказиб берди

  • 5
    corner

    Бразиля илк стандартдан унумли фойдалана олмади!

  • 2

    Бугунги 1-тур учрашувларининг марказий бахсига хуш келибсиз! Майдонда Бразилия Германияга қарши саф тортган.Илк дақиқаларда сариқ либосдагилар хисобни очиши мумкин эди

  • 1

    Ассалому Алайкум!!!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ