Бразилия - Уругвай: Кучлар тенг келди
Бразилияликарнинг аҳволи ёмонлашмоқда
КОНМЕБОЛнинг 12-туридан ўрин олган Бразилия - Уругвай учрашуви бўлиб ўтди.
Бир-биридан чиройли голлар урилган ўйинда томонлар дурангга имзо чекди. Дастлаб, Вальверда ҳисобни очган бўлса, Жерсон 62-дақиқада жамоасини мағлубиятдан қутқарувчи голни урди.
Шу тариқа, бразилияликлар турнир жадвалида 5-ўринга чиқиб олишди. Уругвай эса 20 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.



Изоҳлар (0)