Бразилия бу ишини 1934 йилдан бери тўхтатмаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида яна бир рекордни янгилади. Squawka нашрининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзилишича, бразилияликлар 1934 йилдан бери мундиаллардаги илк ўйинларда мағлубиятга учрамаяпти.

2026 йилги жаҳон чемпионатининг дебют учрашувида ҳам Бразилия футболчилари Марокаш миллий терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Шу тариқа, Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатларидаги старт учрашувларини 21-турнирдан бери мағлубиятсиз ўтказиб келмоқда.

Навбатдаги турларда Бразилия ва Марокаш қуйидаги рақибларга қарши ўйнайди: 2-турда Бразилия 20 июнь куни Гаити термасига қарши майдонга тушади, 3-турда эса 25 июнда Шотландияга қарши баҳс олиб боради. Марокаш кейинги турда 20 июнь куни Шотландия билан куч синашади ва гуруҳ баҳсларини 25 июнда Гаити термасига қарши ўйин билан якунлайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!