Бразилия президенти: "Терма жамоага Винисиус ва бошқа легионерлар керак эмас"

  • 12 октябрь, 2024, 17:06
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилия президенти Лула да Силва миллий терма жамоа фақат маҳаллий лигада ўйнайдиган футболчилардан иборат бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда О Povo/CBN радиостанцияси хабар берди.

Tecno

Хабарга кўра, мамлакат президенти легионерларнинг терма жамоа сафида ўйнашини хоҳламайди.

- Чет эл клубида ўйнайдиганларнинг ҳаракатлари бу ерда ўйнайдиганлардан фарқ қилмайди. Мен анчадан бери Бразилия терма жамоасида маҳаллий лигада ўйнайдиган ўйинчилар бўлишини қўллаб-қувватлайман. Кеча гол урган икки футболчи Бразилия чемпионатида тўп тепади. Биз мана шундай футболчиларга имконият беришимиз керак, - деди Бразилия раҳбари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!