Бразилия терма жамоаси бош мураббийи "ЖЧ-2026" финалида ўйнашга ваъда берди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Доривал Жуниор катта гапириб қўйди. Унинг айтишича, "пентакампеонлар" ЖЧ-2026 финалига чиқади.

"Биз 2026 йилги Мундиал финалида ўйнаймиз. Биз финалчи бўлишимизга шубҳам йўқ. Хоҳласангиз бу гапларимни видеога мухрлаб қўйинг. Биз ўша ерда бўламиз. Кўришгунча!", - деди Доривал.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ёзда бўлиб ўтган Копа Америка мусобақасининг плей-офф босқичида Уругвайга мағлуб бўлиб турнирни тарк этган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!