Бразилия терма жамоаси бу ишни қилмаганига 24 йил бўлганди

Бразилия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашувида Жанубий Корея терма жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Opta статистик порталининг маълум қилишича, Бразилия охирги марта мундиаллар плей-офф ўйинида 24 йил олдин - 1998 йилда Чилига қарши ўйинда тўртта гол урган.

Қўшимча қиламизки, бразилияликлар Кореяга қарши баҳсда ЖЧ-2022нинг  гуруҳ босқичида урган голларидан кўра кўпроқ гол уришди. “G” квартетидан жой олган пентакампионлар Сербияни 2:0 ва Швейцарияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Аммо сўнгги турда кутилмаганда Камерунга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди Тите шогирдлари жаҳон чемпионатининг чорак финалида Хорватия терма жамоаси билан куч синашади. Учрашув 9 декабрь куни соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!