Бразилия терма жамоасида Неймарнинг «10-рақам»и кимга берилди?
Muhammadqodir Ruzmatov
Рафинья Диас Неймардан сўнг Бразилия терма жамоасида афсонавий 10-рақамли форма эгаси бўлди.
«Барселона» ҳужумчиси Рафинья Диас Бразилия терма жамоасида Неймардан сўнг 10-рақамли форма эгасига айланди.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, эндиликда айнан 29 ёшли футболчи Бразилия терма жамоасида афсонавий 10-рақам остида майдонга тушади. Бу қарор Австралияга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан расман эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар жаҳон чемпионати – 2026'дан сўнг Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган эди. Ушбу мусобақа «селесао» учун омадсиз тугади: Карло Анчелотти шогирдлари 1/8 финалда Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.
Бразилия ва Австралия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)