Бразилиялик Бруно Жаҳон чемпионатининг энг яхши ассистенти бўлиб турибди
Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс Жаҳон чемпионатида энг кўп голли узатма берган футболчилар рўйхатида якка пешқадам бўлиб турибди.
⠀
"Ньюкасл" футболчиси Японияга қарши 1/16 финал баҳсида (2:1) 95-дақиқада Габриэл Мартинеллига голли узатмани амалга оширди. Айнан шу гол Бразилияга ғалаба келтирди.
⠀
Бундан ташқари, Гимараэс Марокашга қарши учрашувда (1:1) битта, Шотландия билан баҳсда (3:0) эса иккита голли узатма берган. Шу тариқа, унинг ҳисобида мусобақада жами 4 та ассист мавжуд.
⠀
Ундан кейинги ўринларда Франция терма жамоаси вакили Майкл Олисе ҳамда Швеция ҳужумчиси Александер Исак 3 тадан голли узатма билан бормоқда.

Фикрлар