Бразилиялик юлдуз Испания паспортини оладиган бўлди
Яширин мақсади бор шекилли
«Бетис» таркибида тўп сураётган бразилиялик марказий ҳимоячи Натан Испания фуқаролигини олишга киришди. У Ла Лигада икки мавсум ўтказгани сабабли, ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнини бошлаб юборган.
Агар жараён муваффақиятли якунланса, Натан Европа Иттифоқи фуқароси мақомига эга бўлади. Бу эса «Реал Бетис» учун катта аҳамиятга эга: жамоа рўйхатида Евроиттифоқдан ташқари давлатлардан келган яна бир футболчи учун легионерлар лимити бўйича қўшимча ўрин очилади.
Бу воқеа нафақат Андалусия клуби учун, балки футболчининг ўзи учун ҳам муҳим босқич ҳисобланади. Натан сўнгги мавсумларда Ла Лигада энг ишончли ва барқарор ўйнаётган марказий ҳимоячилардан бири сифатида тилга олинмоқда.
Шу билан бирга, унинг келажаги «Бетис»да қолиши ҳам аниқ эмас. Аввал хабар берилганидек, Натанга бир қатор етакчи клублар, жумладан, каталониялик «Барселона» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу боис, испан паспортини қўлга киритиши унинг трансфер бозоридаги нуфузини янада ошириши мумкин.
Изоҳлар (0)