Breaking! Куртуа яна жароҳат олди
Мавсум бошланмасидан олдин жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Тибо Куртуа тез орада майдонга қайтиши мумкин эди. У жамоавий машғулотларда иштирок этаётганди.
"Marca" журналисти Хосе Феликс Диаснинг сўзларига кўра, бельгиялик посбон бугунги машғулотларни кўз ёш билан тарк этди. Сабаби, у ўнг тиззасидан жароҳат олган. Буни клуб расмий саҳифаси орқали ҳам тасдиқлади. Куртуанинг даволаниши учун 2 ой кераклиги борасида Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Айнан Тибонинг лазаретда эканлигини ҳисобга олган ҳолда мадридликлар "Челси"дан Кепани ижарага олганди. Аммо испаниялик дарвозабон асосий таркиб учун курашда Андрей Лунинга ютқазиб қўйди. Кейинги ойларда бўлиб ўтадиган муҳим ўйинлар украиналик футболчининг келажагини белгилаб беради.
Фикрлар