Breaking! Почеттино "Челси"ни тарк этди
Иккин кунлик музокаралардан кейин Моурисио Почеттино ўз хоҳишига кўра, жамоани тарк этишга қарор қилди, дея хабар бермоқда инсайдер Мэтт Лоу.
Уни раҳбарият истеъфога чиқармади, балки мураббийнинг ўзи кетишни истаган. Аргентиналик мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланганди. Шундан экан мураббийга товон пули тўланади.
Тодд Бэйли даврида ҳозиргача 3 та мутахассис ўз ишидан кетди. Бундан олдин Томас Тухель ва Грэм Поттерлар "аристократлар" бошқарувидан кетганди.
Фикрлар