Breaking! Рашидов Суперлигага қайтмоқда
Сардор Рашидов мавсумнинг қолган қисмини (катта эҳтимол билан) Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказади.
Маълумотларга кўра, футболчи "лочинлар" билан музокараларнинг финал қисмида. Бугун Рашидов эрталабки машғулотларда жамоа билан иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, вингер қишки трансферлар ойнасида "Дубай Сити" сафига бориб қўшилган. 30 июнь куни эса араблар билан тузилган шартнома муддати тугаган ва футболчи эркин агентга айланган эди.
Фикрлар