Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Breaking! Хави истеъфога чиқарилди

Энди ҳаммаси тугади

Фабрицио Романо Каталонияда бўлаётган воқеаларга якун ясаб берди. Унинг сўзларига кўра, Хави истеъфога чиқарилди. Буни раҳбарият истаган. 

Маълум бўлишича, "Барселона"нинг кейинги бош мураббийи бу Ханс-Дитер Флик бўлади. Томонлар оғзаки келишувга эришиб бўлган. Германиялик мутахассис билан жамоа 1+1 кўринишида шартнома имзолайди. 

Эслатиб ўтамиз, Хави 2021 йилда клубни қабул қилиб олиб, Ла Лига ва Испания Суперкубогини қўлга киритди. 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ