Британиялик мутахассис Зоировнинг жанги ҳақида: Буни томоша қилиш ёқимли бўлмади...
Белградда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 7-кун баҳслари давом этмоқда. Бугун -54 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Шаҳобиддин Зоиров кутилмаганда япониялик рақиби Томоя Цубоига имкониятни бой берди. Жанг ҳақида Британиянинг thefight-site.com сайти журналисти, боксчи ва мураббий Тэйлор Хиггинс твиттерда ўз фикрини билдириб ўтди.
"Бугун аввалроқ, Белградда япониялик Томоя Цубои амалдаги жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоировни сенсацион равишда мағлуб этди. Уларни иккисида ҳам тоза зарбалар кўп бўлмади, аммо менинг фикримча, Цубои ғалабага муносиб эди.
Қарор эълон қилинганда Зоиров ҳайрон қолди. Тўғрисини айтганда, у шикоят қиладиган кўп нарса йўқ. Цубоига қарши жуда кўп бормади ва аксарият зарбалари ҳавога кетди. Тўғрисини айтсам, буни томоша қилиш унчалик ёқимли бўлмади",- деб ёзади Тэйлор.
Фикрлар