Брозович "Ан-Наср"дан йилига 30 миллион евро талаб қилмоқда

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Марсело Брозович “Ан-Наср”га ўтишга ҳали рози бўлгани йўқ. Журналист Санти Аунанинг ёзишича, клублар 23 миллион евро эвазига трансфер бўйича келишиб олишганига қарамай, футболчининг ўзи ҳамон Саудия Арабистонидан келган жамоа таклифини қабул қилишга шошилмаяпти.

Манбанинг айтишича, Ан-Наср ярим ҳимоячига йилига 20 миллион евро маош беришга тайёр, футболчи эса бундай шартларга рози эмас. Марсело йилига 30 миллион евро олмоқчи.

Эътибор беринг, Брозовичда "Барселона"га ўтиш варианти ҳам бор, аммо "кўк-анорранглилар" 30 ёшли футболчини молиявий муаммолар туфайли трансфер қилишлари қийин бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!