Бруно Петкович: "Банкда пулларингизни сақлашдан кўра, уларга тўпни берганингиз хавфсиз"
Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Бруно Петкович жамоаси Лионель Мессини қандай тўхтатишини айтди.
"Бизда Мессини ушлаб қолиш борасида аниқ режамиз йўқ. Биргина ўйинчини эмас, бутун жамоани тўхтатишга эътибор қаратамиз. Аргентинада нафақат Месси, балки, уларнинг рўйхатида бошқа ажойиб футболчилар ҳам бор.
Матео Ковачич, Лука Модрич ва Марсело Брозович Хорватия тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилардир. Банкда пулларингизни сақлашдан кўра, уларга тўпни берганингиз хавфсиз", - деди 28 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, ярим финал доирасидаги Аргентина - Хорватия учрашуви 13 декабрдан 14 декабрга ўтар кечаси тунги соат 00:00 да старт олади. Мазкур баҳсни италиялик рефери Даниэле Орсато бошқариб боради.
Фикрлар