Бруну Фернандешга даъвогарлар очиқланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Манбанинг ёзишича, «Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш яқин вақт ичида клубини алмаштириши эҳтимоли бор.

Маълумотларга кўра, футболчи «қизил шайтонлар» раҳбарияти билан шартномани узайтириш бўйича осон кечмаётган музокаралар олиб бормоқда. Фернандеш инглиз клуби таклиф этган янги шартномани қабул қилмаган. Унга «МЮ» томонидан таклиф этилган маош миқдори маъқул тушмагани айтилмоқда.

Манбага кўра, Бруну Фернандеш атрофидаги вазиятни бир қатор йирик клублар диққат билан кузатиб турибди. Хусусан, футболчи хизматларига «Атлетико», «Галатасарай», «Ювентус» ва «Милан» жамоалари қизиқиш билдирган. Ушбу клублар «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!