Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Бруну Фернандеш АПЛда энг зўри

Португалиялик футболчи тур якунларига кўра ўтган ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛда турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

"Қизил иблислар" 13-турда "Кристал Пэлас" меҳмони бўлди. Учрашувда Рубен Аморим шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда жамоа лидери Бруну Фернандеш иккита голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, португалиялик футболчи тур якунларига кўра ўтган ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" 13-турдан сўнг 21 очко билан турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ