Бруну Фернандеш АПЛда кетма-кет икки мавсум 10 та голга ассистентлик қилди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигасида иккинчи мавсум кетма-кет 10 та голли пас чегарасини босиб ўтди.
Португалиялик футболчи 23-тур доирасида "Арсенал"га қарши ўйинда (3:2) Патрик Доргунинг голига пас берди. Жорий мавсумда Бруну Англия Премьер-лигасида 20 та ўйинда 10 та голли узатма муаллифи бўлиб, мусобақанинг энг яхши ассистенти ҳисобланади.
Ўтган мавсумда Фернандеш лигада 36 та учрашувда 10 та ассист қайд этган эди. "Манчестер Юнайтед" сафида Англия Премьер-лигасида кетма-кет икки мавсумда камида 10 тадан голли пас берган сўнгги футболчи Уэйн Руни бўлган. У бу натижага 2012/13 ва 2013/14 мавсумларида эришган.



Фикрлар