Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Бруну Фернандешнинг кумири ким?

У Иньестага ҳавас қилади.

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш қайси футболчи унинг кумири экани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

"Иньеста. Футболчи сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам. У афсона!" – дея жавоб қайтарди португалиялик футболчи.

36 ёшли Иньеста фаолиятининг асосий қисмини "Барселона"да ўтказди ва каталонияликлар сафида жами 32 та соврин ютди. У 2018 йилдан буён Япониянинг "Виссел Кобе" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Иньеста Испания терма жамоасида 3 та йирик мусобақа - “Евро-2008”, “ЖЧ-2010” ва “Евро-2012”да ғолиб чиққан. Фаолияти давомида икки марта “Олтин тўп”га номзодларнинг кучли учлигидан жой олган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ