Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Бруну МЮнинг икки таклифини рад этди

Гапга кўнмаяпти

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш яна янги шартнома имзолашдан бош тортди.

The Athletic нашри маълумотича, португалиялик футболчи клуб томонидан таклиф этилган шартномани узайтириш бўйича иккинчи вариантни ҳам қабул қилмаган. Томонлар ўртасида музокаралар ёз фаслидан бери давом этмоқда.

Фернандешнинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Клубда келишувни яна бир йилга автоматик равишда узайтириш имконияти ҳам бор.

Бруну 2020 йилдан буён «Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсум Англия премьер-лигасида у 9 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. 32 ёшли футболчи ҳақида батафсил статистик маълумотлар махсус манбаларда келтирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ