Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Бруну йил футболчиси бўлди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Анча юлдузлар ортда қолди

Англия Профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) ўтган мавсумдаги Энг кучли футболчи совринини «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешга топширди.

Ушбу мукофот учун овоз бериш жараёнида португалиялик футболчи «Манчестер Сити» аъзолари Райан Шерки ва Эрлинг Холанд, шунингдек «Арсенал» футболчилари Габриэл Магальяэс, Давид Райя ва Деклан Райсни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Бруну Фернандеш бундан аввал ҳам Англия премьер-лигаси ва Футбол журналистлари ассоциацияси талқинига кўра мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ