“Бу ерда ҳаммаси ёмон, илтимос ёрдам беринг!” Туркиядаги зилзила мамлакат футболига кучли зарба берди

6 февраль санасида Туркияда бир неча бор кучли ер силкинишлари кузатилди. Маълумотларга қараганда, 7,8 баллик қимирлаш мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилинишига сабаб бўлди. Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған қурбонлар сони 1000 дан ортиб кетганини маълум қилди. Эпицентр Каҳраманмараш шаҳридан 59 километр узоқликда эканлиги қайд этилган.

Бу 1939 йилдан бери мамлакатда кузатилган энг кучли ер силкинишилигини мутахассислар тасдиқлади. Анқара аллақачон халқаро миқёсдаги ёрдамга муҳтож эканини маълум қилди. Фалокат футболга қандай таъсир қилди?

Афсуски, зилзилалар содир бўлган ҳудудларда Туркия Суперлигасида иштирок этадиган бир нечта клуб жойлашган. “Газиантеп”, “Хатайспор” ва “Адана Демирспор” жамоалари жуда мураккаб вазиятда қолди. Шунингдек, қуйи лигаларда ҳаракат қилувчи бир неча бошқа клублар ҳам фаолиятини вақтинча тўхтатгани айтилмоқда. Туркия спорт вазири Меҳмет Касапўглу мамлакатдаги барча спорт ўйинлари, шу жумладан футбол баҳслари ҳам номаълум муддатга қолдирилганини расман эълон қилди.

дп4дзп4дп

Туркия футбол федерацияси эса, яқин кунларда бўлиб ўтиши керак бўлган ўйнлар ҳам бошқа кунга қолдирилгани ҳақида расмий баёнот берди. Маълумот учун, бугун Суперлига доирасида 3 ўйин ("Адана Демирспор", "Фенербахче" — "Коньяспор" ва "Гиренсунспор" — "Кайсериспор") бўлиб ўтиши кутилаётган эди. Беллашувлар қачон давом эттирилиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.

Туркия ОАВ футболчилар билан боғлиқ юракни эзувчи хабарларни беришда давом этмоқда. Маълумотларга қараганда, “Хатайспор” клуби аъзоси саналган Кристиан Атсу ва жамоа спорт директори Танер Совут Хатайдаги зилзиладан сўнг қулаб тушган бинолар тагида қолиб кетган. Кечагина “Касимпошо” дарвозасига 97-дақиқада ғалаба голини урган ҳужумчини бугун қутқарувчи гуруҳ аъзолари изламоқда.

дркдрзкедр

Ҳозирча, ер билан бир ҳолатга келиб қолган бинолар қолдиқлари орасида жамоа таркибидаги бошқа футболчиларининг жонсиз таналари топилган. Улар орасида Бурак Оксаюз, Бертуг Йилдирим, Карим Алижи, Акром Экшиўғлу ва Осман Атеш сингари таниқли футболчилар бор… Шунингдек, ушбу клуб вакили саналган бошқа спорт вакиллари ҳам бедарак йўқолган. Уларнинг умумий сони 50 дан ортиқ эканлиги ҳақида айтишмоқда.

Бугунги куннинг нақадар аянчли эканлигини Волкан Демирель томонидан ёзилган видеони томоша қилиб, тушуниб олиш қийин эмас. Собиқ дарвозабон “Хатайспор” клубида спорт директори лавозимида ишлаб келаётган эди. У ижтимоий тармоқлар орқали барчадан ёрдам сўради. Демираль видео давомида чидай олмай, йиғлаб юборди.

“Бу ерда барчанинг бошига иш тушган. Илтимос, ёрдам беринг. Ҳеч ким билан боғлана олмаяпмиз. Ҳаммаси жуда ёмон. Ўзимиз ҳамма нарсани уддалай олмаяпмиз. Илтимос, имкони борича бизга ёрдам юборинг. Бу ҳолат фақат Хатайда эмас, қўшни вилоятларда ҳам кузатилган. Илтимос, Аллоҳ учун ёрдам беринг…”.

SPORTS.uz нашри Туркиядаги табиий офатдан жабр кўрган барчага ҳамдардлик билдиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ishoq Ruziev
07/02/2023 15:11
Mamlakat futboliga kuchli zarba bermadi, butun boshli mamlakatga kuchli zarba berdi
А689 НМ
07/02/2023 11:53
Турк кардошларга хамдардлик билдираман уларни Аллох уз панохида асрасин!
Muxtorov Behzod
07/02/2023 11:37
Alloh panohida asrasin. Qardosh xalqqa yordam bersin Allohim
&
Ботир
07/02/2023 08:30
Худойим мушкулларини осон килсин . Утганларни Аллох рахматига олл-ин.