"Бу фожиа". Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тухел ҳақида кескин гапирди
Саттоннинг фикрича, айнан немис мутахассиси қабул қилган қарорлар Англия терма жамоасининг мусобақадан чиқиб кетишида ҳал қилувчи омил бўлди.
- Бу мутлақо мураббийлик фиаскоси бўлди. Англия ҳисобни очди, лекин шундан кейин ташаббусни амалда ўзи Аргентинага топшириб қўйди. Жамоа жуда чуқурга чекинди, яна бир ҳимоячи майдонга туширилди, - деди у.
Менда савол туғилади: шундай ўйиндан кейин Тухелга бу жамоани яна қандай ишониб топшириш мумкин? Бошқалар нима дейишидан қатъи назар, Англия жуда қулай йўлга тушди, аммо шунинг ўзига яраша бирорта ҳақиқатан кучли ўйин намойиш эта олмади, - дея Саттоннинг сўзларини келтиради ВВС.
Эндиликда Англия терма жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда Францияга қарши майдонга тушади.

Фикрлар