Бу футболчи “Реал”ни менсимади
Англия чемпионатида “Челси” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Мойсес Кайседо Мадриднинг “Реал” клубидан бўлаётган қизиқиш ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, эквадорлик футболчи ҳозирда фақат Лондон клубидаги ўйинларига эътибор қаратиоқда ва жамоани ўзгартириш вариантларини кўриб чиқмаяпти экан.
- Мен “Челси” афсонасига айланмоқчиман. “Челси” билан шартномам бор ва мен шу клуб ҳамда Эквадор миллий терма жамоаси учун ўйнашга эътибор қаратганман, - деди Кайседо.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 2023 йилда “Брайтон”дан “Челси”га 116 миллион евро эвазига трансфер қилиган эди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2031 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
Жорий мавсумда Кайседо барча мусобақаларда 41 та ўйин ўтказиб, бешта гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.
Фикрлар