Бу футболчи Холанд ва Мбаппе даражасида ўйнайди

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Луи Саа клуб тарбияланувчиси Маркус Рэшфординг имкониятларини юқори баҳолади.

- Рэшфорд – бир мавсумда 30-40 та гол уришга қодир ўйинчи. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Маркус шу пайтгача Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппе уддалаган ишларни ортиғи билан бажара олмайдими?

Бу икки йигитнинг тезлиги ва ўйинни тушуниш қобилияти зўр шаклланган ва бу билан камдан кам ўйинчилар мақтана олади. Улар ҳар доим позицияни тўғри танлайди ва турли хил усулда гол уради. Худди шу ишларни Рэшфорд ҳам уддалай бошлади.

Агар Маркус юқори спорт формасини ва ўзига ишончни сақлаб қола олса, уни умуман тўхтатиб бўлмайди, - деди Луи Саа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!